«Комо» «Фиорентина» ҳужумчиси Мойзе Кенни ўз сафига қўшиб олди.
Ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигасининг асосий босқичида иштирок этадиган клуб Италия миллий жамоасининг 26 ёшли ҳужумчисини мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага олди.
Аввалроқ «Комо» «Ювентус» ва «ПСЖ»нинг собиқ футболчисини 10 миллион евро эвазига ижарага олиши ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик футболчини 25+5 миллион еврога сотиб олиш кўзда тутилган.
Кен ўтган мавсумда А Серияда 26 та ўйинда 8 та гол урган ва 1 та ассистни ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Мойзе Кен — «Комо» футболчиси
Футбол
1 сентябр, 14:47
Илк бор ЕЧЛда қатнашадиган клуб Италия миллий жамоаси форвардини ўз сафига қўшиб олди.
Foto: FC Como
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади