Италия чемпионати 2-турида «Наполи» ўз майдонида «Комо»га қарши беллашди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб Батурина «Комо»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 30-дақиқада Ҳойлунд мувозанатни тиклади. Орадан 4 дақиқа ўтиб, Дувикас ғалаба голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа, «Наполи» 3 очко билан турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда. «Комо» эса 4 очко тўплаб, 3-поғонада.
А Серия. 2-тур
Наполи – Комо 1:2
Голлар: Ҳойлунд 30 – Батурина 17, Дувикас 34
Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Раҳмани, Марин, Спинаццола (Оливера, 56), Ангисса, Лоботка, Мактоминай (Де Брюйне, 56), Политанро, Ҳойлунд, Алиссон Сантос (Ланг, 56).
Комо – Бутез, Коуто (Смолчич, 58), Рамон, Чалоба, Валле, да Куня (Перроне, 66), Миля, Диао (Кемпф, 66), Пас, Батурина (Какере, 58), Дувикас.
А Серия. «Комо» меҳмонда «Наполи»дан устун келди
Футбол
30 август, 14:29
Аллегри Неапол жамоасидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.
Фото: Getty Images
30.08.2026
FT
Италия А серияси
Наполи
1
:
2
Комо
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади