«Комо» «Фиорентина» ҳужумчиси Мойзе Кин трансфери бўйича келишувга эришди. Фабрицио Романонинг ёзишича, битим амалда якунланган.
«Комо» футболчини ижарага олиш учун 10 млн евро тўлайди. Келишувда яна 25 млн еврога мажбурий сотиб олиш банди мавжуд. Қўшимча 5 млн евро бонуслар кўринишида тўланиши мумкин. Шу тариқа, трансфернинг умумий қиймати 40 млн еврога етиши мумкин.
Кин аввалроқ «Комо» билан шахсий шартнома шартларини келишиб олганди.
Маълумот учун, 25 ёшли ҳужумчи «Фиорентина»ни икки мавсумдан сўнг тарк этмоқда. У шу вақт давомида барча мусобақаларда 79 та учрашувда майдонга тушиб, 35 та гол урди ва 7 та ассист қайд этди.