«Комо» «Фиорентина» ҳужумчиси Мойзе Киннинг трансфери бўйича музокараларни якунлаш арафасида.
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, томонлар умумий қиймати 40 млн евро бўлган келишув бўйича сўнгги босқичда турибди.
Музокараларда якуний келишувни олиш учун айрим тафсилотлар муҳокама қилинмоқда. Шундан сўнг футболчи тиббий кўрикдан ўтиши ва янги клубига йўл олиши кутилмоқда.