Live
2
Ўзбек

Эмилиано Мартинес «Челси»га ўтишга тайёр

Футбол
27 август, 09:01
Аргентиналик дарвозабон Лондон клубининг лойиҳасига қўшилишга розилик берган.
Эмилиано Мартинес «Челси»га ўтишга тайёр
Foto: Getty Images

«Астон Вилла» ва Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес «Челси»га ўтишга тайёр. Фабрициo Романонинг ёзишича, футболчи Лондон клубига ўтиш истагини билдирган ва трансфер ойнаси ёпилгунига қадар келишув амалга ошишига умид қилмоқда.

Мартинес «Челси» лойиҳасида иштирок этишга розилик берган. Айни пайтда клуб ичидаги музокаралар давом этмоқда. «Тоттенҳэм» эса ҳозирча Кински ва Дубравканинг хизматларидан мамнун бўлгани сабабли аргентиналик дарвозабонга қизиқиш билдирмаяпти.

Маълумот учун, 33 ёшли Мартинес 2025/2026 йилги АПЛ мавсумида 32 та учрашувда майдонга тушган. Шунингдек, унинг ҳисобида Европа Лигасидаги 11 та баҳс бор.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар