Микел Артета Габриел Мартинеллининг «Арсенал»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Ҳамма Габини қанчалик яхши кўришимизни ва қадрлашимизни билади. Қандай қарор қабул қилинмасин, у барча томонларнинг розилиги билан амалга ошади», — деди Артета.
Ҳозирда Мартинеллининг келажаги борасида ноаниқлик сақланиб қолмоқда. Бразилиялик футболчининг «Ал Ҳилол»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган.