Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичининг 29–30 август кунлари бўлиб ўтадиган тўртта учрашувида ишлайдиган ҳакамлар бригадаси аниқланди.
29 август куни «Сурхон» ва «Гулистон» ўртасидаги баҳсни Умиджон Раҳимжонов бошқаради. Унга Ислом Носиров ҳамда Отабек Маматов ёрдам беради. Ринат Серазитдинов захира ҳаками сифатида ишлайди. ВАР ҳаками — Ғайрат Жўраев, АВАР ҳаками — Андрей Сапенко. Учрашув назоратчиси Марат Исмаилов, комиссари эса Даврон Иброҳимов бўлади.
«Нефтчи» — «Пахтакор» учрашувида бош ҳакам вазифаси Шавкат Насибуллаевга юклатилган. Расулжон Фозилов ва Максим Нехочин ёрдамчи ҳакамлар сифатида фаолият юритади. Достон Раҳмонов захира ҳаками, Аскер Нажафалиев ВАР, Бахтиёрхўжа Шавкатов эса АВАР ҳаками бўлади. Баҳс назоратчиси — Бахтиёр Намозов, комиссар — Қудрат Мадраимов.
30 август куни «Сўғдиёна» ва «Жайхун» жамоалари ўртасидаги учрашувни Найим Қосимов бошқаради. Акмал Ғиёсов ва Александр Буров унга ёрдам беради. Алишер Раҳимқулов захира ҳаками этиб тайинланган. ВАР тизимида Достон Раҳмонов, АВАРда эса Шоҳнур Йўлдошев ишлайди. Назоратчи — Бахтиёр Тагаев, комиссар — Жалолхон Иноғомхўжаев.
«Навбаҳор» ва «Насаф» қарама-қаршилигида бош ҳакам сифатида Темур Тўхтасинов фаолият олиб боради. Аваз Абдуллаев ва Абдурашид Эркинов ёрдамчи ҳакамлар бўлади. Олим Тўйчибоев захира ҳаками, Жасур Мухторов ВАР, Ринат Серазитдинов эса АВАР ҳаками сифатида ишлайди. Учрашув назоратчиси — Маъмур Саидқосимов, комиссар — Шоҳруҳ Саид.