Бугун
43
Ўзбек

«Барселона» Ливакович билан шартнома имзолаганини эълон қилди

Футбол
27 август, 06:21
Хорватиялик дарвозабон Испания клубида 2030 йилгача фаолият юритади.
«Барселона» Ливакович билан шартнома имзолаганини эълон қилди
Foto: Getty Images

Доминик Ливакович «Фенербаҳче»дан «Барселона»га ўтди. Каталония клуби расмий сайтида томонлар трансфер бўйича келишувга эришгани ва 31 ёшли дарвозабон билан 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган шартнома тузилгани ҳақида хабар берди.

Ливакович фаолиятини «Задар» ва «Загреб» ёшлар жамоаларида бошлаган. 2016/2017 йилги мавсумда «Динамо Загреб»га ўтган дарвозабон клуб сафида 295 та учрашув ўтказиб, 249 та гол ўтказиб юборган ва 137 баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаган. У жамоа билан етти марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритган.

2023 йил ёзида Ливакович «Фенербаҳче»га ўтди ва икки мавсум давомида 74 та учрашувда майдонга тушди. Шундан 24 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлади. 2025 йил ёзида «Жирона»га ижарага берилган футболчи у ерда бирор марта майдонга тушмади. Кейинчалик «Динамо Загреб»га қайтиб, 15 та баҳсда 10 та гол ўтказиб юборди ва 8 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар