Суперлиганинг 19-турида энг яхши ёш футболчи деб Самарқанднинг «Динамо» клуби футболчиси Фирдавс Абдураҳмонов топилди.
Ушбу турда Абдураҳмонов 1 та гол уриб, рақиб дарвозаси томон 4 та зарба йўллади. Унинг зарбаларидан 2 таси дарвоза томон аниқ борган. Футболчининг голларга кутилаётган ҳиссаси 0,4 хG, паслар аниқлиги эса 70 фоизни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, «Динамо» 19-турда Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
