Live
2
Ўзбек

«Реал Сосиедад» «Барселона» ҳимоячиси Форт трансферини келишиб олди

Футбол
26 август, 11:32
Томонлар трансфер шартлари бўйича келишувга эришди, футболчининг ўзи ҳам янги клубга ўтишга розилик берди.
«Реал Сосиедад» «Барселона» ҳимоячиси Форт трансферини келишиб олди
Foto: Getty Images

«Реал Сосиедад» «Барселона» ҳимоячиси Эктор Форт трансфери бўйича тўлиқ оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Трансфер суммаси 8 миллион еврони ташкил қилади. Келишувга «Барселона» учун футболчининг кейинги трансферидан 50 фоиз улуш ҳамда тахминан 20 миллион евролик қайта сотиб олиш банди киритилган. Шу орқали каталонияликлар футболчи устидан келажакдаги назоратини сақлаб қолади.

Маълумот учун, 19 ёшли Форт «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоа сафида ҳам майдонга тушган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Сосиедад Реал Сосиедад
Бугунги янгиликлар