Ўзбекистон U-17 жамоаси Испания U-18'га қарши баҳсда майдонга тушди. Беллашув испанларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ҳисоб 63-дақиқада очилди. Гилермо Ортега пеналтини аниқ амалга ошириб, Испанияни олдинга олиб чиқди. Учрашув якунига яқин испанлар яна икки бор гол урди. Роберто Томас 90+1-дақиқада ҳисобни 2:0 кўринишига келтирган бўлса, 90+2-дақиқада Михал Жук Женджеевска якуний натижани ўрнатди.
Испания - Ўзбекистон 3:0
Голлар: Ортега 63 (пен.), Томас 90+1, Женджеевска 90+2
Испания: Дарлингтон Чичоро, Серҳи Маёл, Оскар Пареҳо Кастельиано, Хуан Мануел Борреро, Раул Мартинез, Серинё Модоу, Марко Давид, Сантиаго дел Пино, Адриан Виво, Луис Наварро, Гилермо Ортега.
Ўзбекистон: Шомуродов, Абдусолиев, Олимов, Маматов (Ўктамбоев, 46'), Равшанов (Марупов, 80'), Тоҳиров (Ўктамов, 46'), Анваров (с), Орифхонов (Абдуллаев, 46'), Абдунабиев, Абдураимов, Раҳимов.




Foto: O'FA
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади