Ўзбекистон U-16 жамоаси Индонезияга қарши иккита ўртоқлик баҳсида иштирок этади, деб ёзади ЎФА матбуот хизмати.
Айдер Курбаев бошчилигидаги жамоа айни кунларда Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда.
Йиғиннинг иккинчи қисми 22 августдан Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида давом эттирилади. У ерда жамоа Индонезия U-16 жамоасига қарши иккита назорат учрашувида майдонга тушади.
24 август
Индонезия Ўзбекистон
27 август
Ўзбекистон Индонезия
Малумот учун, ҳар икки беллашув ҳам назорат ўйини мақомида ўтказилади ва учрашувлардан тўғридан тўғри трансляция амалга оширилмайди.
Ўзбекистон U-16 жамоаси Индонезияга қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади
Футбол
20 август, 18:18
Беллашувлар Жакартада бўлиб ўтади.
Foto: UFA