ESPN дунёдаги энг яхши марказий ҳимоячилар рейтингини тузди.
Респондентлардан 2025/26 мавсумдаги ўйинларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир позициядаги энг яхши футболчиларни танлаш сўралди. Шу билан бирга, жароҳат сабаб мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборган ҳимоячилар ҳам аввалги мавсумлардаги юқори даражадаги ўйинлари инобатга олинган ҳолда рейтингга киритилди.
2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги ўйинлар ҳам ҳисобга олинди, аммо улар асосий мезон бўлмади. Рейтингда футболчининг бутун мавсум давомидаги ўйини муҳимроқ баҳоланди. Шунингдек, узоқ муддатли натижалар Чемпионлар лигаси каби ўйинлар сони камроқ бўлган мусобақалардаги натижалардан юқори қўйилди.
Топ-10 қуйидагича:
1. Вилям Салиба («Арсенал», Франция миллий жамоаси).
2. Вилян Пачо («ПСЖ», Эквадор).
3. Габриэл Магаляэс («Арсенал», Бразилия).
4. Пау Кубарси («Барселона», Испания).
5. Жонатан Та («Бавария», Германия).
6. Маркиносс («ПСЖ», Бразилия).
7. Дайо Упамекано («Бавария», Франция).
8. Виржил ван Дейк («Ливерпул», Нидерландия).
9. Алессандро Бастони («Интер», Италия).
10. Марк Геҳи («Манчестер Сити», Англия).
Аввалроқ энг яхши ўнг қанот ҳимоячилари рейтинги эълон қилинганди.
Салиба, Пачо ва бошқалар — энг яхши марказий ҳимоячилар рейтинги тузилди (топ-10)
Футбол
20 август, 15:47
Рейтинг тузишда ЖЧ ва ЕЧЛ асосий мезон бўлмади.
Foto: Getty Images