ESPN дунёдаги энг яхши марказий ва таянч яримҳимоячилар рейтингини тузди.
Респондентлардан 2025/26 мавсумдаги ўйинларини инобатга олган ҳолда, ҳар бир позициядаги энг яхши футболчиларни айтиш сўралди. Рўйхатдан жароҳат сабаб мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборган футболчилар ҳам ўрин олди — уларнинг соғлом бўлган пайтда жамоа ўйинига қўшган ҳиссаси ҳисобга олинди.
2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги иштирок ҳам инобатга олинди, аммо у футболчиларнинг бутун мавсум давомидаги ўйинидан устун қўйилмади.
ESPN рейтингидаги топ-10:
1. Витиня («ПСЖ», Португалия)
2. Деклан Райс («Арсенал», Англия)
3. Родри («Барселона», Испания)
4. Жоау Невеш («ПСЖ», Португалия)
5. Педри («Барселона», Испания)
6. Федерико Валверде («Реал», Уругвай)
7. Йозуа Киммих («Бавария», Германия)
8. Энцо Фернандес («Челси», Аргентина)
9. Мойсес Кайседо («Челси», Эквадор)
10. Фабиан Руис («ПСЖ», Испания)
Олдинроқ энг яхши марказий ҳимоячилар рейтинги эълон қилинганди.
ESPN энг яхши марказий яримҳимоячилар рейтингини тузди — Витиня биринчи (топ-10)
Футбол
20 август, 18:30
Ўнликдан Испаниянинг уч ўйинчиси ўрин олди.
Foto: Getty Images