Лахор шаҳри (Покистон) мезбонлик қилаётган таэквондо WТ бўйича «World Taekwondo President's Cup — Asia» мусобақасининг иккинчи куни Ўзбекистон жамоаси учун муваффақиятли ортда қолди.
МОҚ матбуот хизмати ёзишича, 19 август куни 1 тадан олтин ва кумуш медаллари қўлга киритилди.
Олтин медал:
-80 кг: Жасурбек Жайсунов
Кумуш медал:
-67 кг: Озода Собиржонова
Аввалроқ Ўзбекистон вакиллари мусобақанинг илк кунида 4 та медалга сазовор бўлишганди.
Таеквондо. Покистондаги турнирда Жайсунов олтин, Собиржонова кумуш медал соҳиби бўлди
Бошқа спортлар
20 август, 16:35
Лаҳорда президент кубоги давом этмоқда.
Foto: Olympic uz