Live
1
Ўзбек

Ҳакими — дунёнинг энг яхши қанот ҳимоячиси (ESPN)

Футбол
19 август, 02:45
Рейтинг футболчиларнинг 2025/26 йилги мавсумдаги умумий даражаси асосида тузилган.
Ҳакими — дунёнинг энг яхши қанот ҳимоячиси (ESPN)
Foto: Getty Images

ESPN 2025/26 йилги мавсумдаги ўйинларни ҳисобга олган ҳолда дунёнинг энг яхши қанот ҳимоячилари рейтингини тузди.

Ашраф Ҳакими ушбу рейтингида дунёнинг энг яхши қанот ҳимоячиси деб топилди. Нуну Мендеш иккинчи, Юрриен Тимбер учинчи, Федерико Димарко тўртинчи, Марк Кукуреля эса бешинчи ўринни эгаллади.

Рейтингда футболчиларнинг мавсум давомида кўрсатган ўйинлари асосий мезон сифатида олинди. Жароҳат сабаб мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборган футболчилар ҳам аввалги мавсумлардаги ўйинлари ҳисобга олинган ҳолда рўйхатга киритилди.

2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги иштирок ҳам инобатга олинган, бироқ асосий мезон бўлмаган. Узоқ муддат давомида кўрсатилган барқарор ўйинлар қисқа турнирлардаги натижалардан устун қўйилган.

ESPN талқинига кўра, кучли 10 нафар қанот ҳимоячиси:

Ашраф Ҳакими — «ПСЖ», Марокаш миллий жамоаси

Нуну Мендеш — «ПСЖ», Португалия миллий жамоаси

Юрриен Тимбер — «Арсенал», Нидерландия миллий жамоаси

Федерико Димарко — «Интер», Италия миллий жамоаси

Марк Кукуреля — «Реал»/«Челси», Испания миллий жамоаси

Дензел Дюмфрис — «Реал»/«Интер», Нидерландия миллий жамоаси

Жюл Кунде — «Барселона», Франция миллий жамоаси

Пиеро Инкапие — «Арсенал», Эквадор миллий жамоаси

Алекс Грималдо — «Атлетико»/«Баер», Испания миллий жамоаси

Нико O'Райли — «Манчестер Сити», Англия миллий жамоаси

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

25+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар