«Монако» Пол Погба билан шартнома бекор қилинганини расман эълон қилди. Томонлар келишувни ўзаро розилик асосида бекор қилишди.
«Монако» футбол клуби Полга чуқур миннатдорлик билдиради ва унга келгусидаги фаолиятида омад тилайди», — дейилади клуб баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Погба 2025 йил ёзидан буён «Монако» сафида тўп тепиб келаётганди. У шу вақт давомида 6 та учрашувда майдонга тушди. Франциялик футболчи айрим баҳсларни жароҳатлар сабаб ўтказиб юборган.
Маълумот учун, ОАВ хабарларига кўра, Погба яқинда Англиядаги йиғин вақтида яна жароҳат олган. Унинг «Монако» билан аввалги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган эди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади