Live
9
Ўзбек

«Монако» Бруннер билан шартномани узайтириш бўйича келишиб олди

Футбол
22 ноябр, 09:57
Германиялик 20 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
«Монако» Бруннер билан шартномани узайтириш бўйича келишиб олди
Фото: Getty Images

«Монако» клуби ҳужумчи Парис Бруннер билан янги шартнома борасида келишувга эришди. Бу ҳақда Get French Football News нашри хабар бермоқда.

Маълумот учун, германиялик 20 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Томонлар келишувни яна икки мавсумга узайтириши кутилмоқда.

Аввалроқ Бруннерга Европанинг бир қатор топ жамоалари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Хусусан, «Боруссия Д» Парис учун асосий даъвогар экани борасида хабарлар пайдо бўлганди.

Бруннер «асаларилар» академиясида таҳсил олган, бироқ жамоанинг асосий таркибида расмий учрашувда майдонга тушмаган.

Бруннер бу мавсумда барча турнирлар доирасида 14 та ўйинда иштирок этиб, 8 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Монако Монако
Бугунги янгиликлар