Live
1
Ўзбек

«Астон Вилла» Сузукининг трансферини эълон қилди

Футбол
19 август, 05:24
Япониялик дарвозабон фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттиради.
«Астон Вилла» Сузукининг трансферини эълон қилди
Foto: Getty Images

«Астон Вилла» япониялик дарвозабон Зион Сузукининг «Парма»дан трансферини расман эълон қилди. Бу ҳақда Бирмингҳэм клуби матбуот хизмати хабар берди. Трансфер шартлари ошкор қилинмади.

Аввалроқ 23 ёшли дарвозабоннинг трансфери «Астон Вилла»га бонуслар билан бирга 35 миллион еврога тушиши ва футболчи клуб билан 2031 йилгача шартнома имзолаши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, Сузуки 2024 йилдан буён «Парма» сафида тўп тепиб келаётганди. У шу вақт давомида барча турнирларда 59 та баҳсда майдонга тушиб, 83 та гол ўтказиб юборди ва 13 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Маълумот учун, «Астон Вилла» янги мавсумдаги илк расмий баҳсини 23 август куни «Брайтон»га қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар