17 август куни Ассоциация президенти Баҳодир Қурбонов томонидан имзоланган тақдимнома Лига Ижроия қўмитасига юборилгани ва унда Лига бош директори лавозими учун Диёр Имомхўжаев номзоди илгари сурилгани хабар қилинганди.
Бугун — 19 август куни Лига Ижроия қўмитасининг 8 нафар аъзоси мазкур масалани кўриб чиқди. Йиғилишда барча аъзолар иштирок этган бўлиб, улар орасидан Одил Аҳмедов ҳамда Алишер Юсупов Куала Лумпурдан, шунингдек, Элбек Саматов Андижондан, яъни, масофадан туриб Лига бош директорлиги учун ўз овозларини тақдим этишди.
Йиғилиш якунига кўра, Ижроия қўмитанинг барча аъзоси бир овоздан Диёр Имомхўжаев номзодини навбатдаги ваколат муддатига бош директор сифатида тасдиқлади. Шундан келиб чиқиб, ташкилотнинг амалдаги раҳбари 2026 йилнинг 19 август санасидан эътиборан кейинги тўрт йил давомида ўз вазифасини бажаришда давом этадиган бўлди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади