Live
1
Ўзбек

Пролига. Республика ФАнинг икки ўйини қолдирилди

Футбол
19 август, 04:42
U-20 жамоаси асосини ташкил қилувчи клуб лига ўйинларини кейинроқ ўтказади.
Пролига. Республика ФАнинг икки ўйини қолдирилди
Фото: ПФЛ

Жорий йилнинг 20 август – 6 сентабр кунлари U20 Осиё кубогининг саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Мазкур ёшдаги терма жамоанинг 9 нафар футболчиси Республика футбол академияси клуби аъзолари саналади.

Шу сабабли, Пролига регламентининг 9.8 бандига асосан Республика ФАнинг 16-турдан ўрин олган БухДУ ҳамда 17-тур доирасидаги «Олимпик Мобиуз» клубларига қарши беллашувлари қолдирилди. Мазкур учрашувларнинг янги саналари ҳақида қўшимча маълумот тақдим этилади.

Бугунги янгиликлар