«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтиришни истамоқда. Бу ҳақда Тhe Touchlinе хабар берди.
Манбага кўра, «Реал» вингери Винисиус Жуниорни трансфер қилиш уриниши муваффақиятсиз якунланганидан сўнг ҳам Артета ҳужумга янги футболчи жалб қилиш ғоясидан воз кечмаган. Испаниялик мутахассис «тўпчилар» таркибига ҳужумкор футболчи қўшилишини истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» янги мавсумдаги илк расмий баҳсида «Манчестер Сити»ни Англия Суперкубогида 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Маълумот учун, Артета шогирдлари 21 август куни АПЛнинг 1-турида ўз майдонида Френк Лемпард бошқараётган «Ковентри»ни қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади