«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио «Арсенал» яримҳимоячиси Мартин Субимендининг трансфери бўйича ўз позициясини маълум қилди. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Мураббий футболчининг номзодини маъқуллади. Яқин кунларда Мадридликлар яримҳимоячи бўйича музокараларни бошлаши кутилмоқда.
Қайд этилишича, Мартин Субимендининг ўзи «Реал»га ўтишга тайёр. Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳам футболчини мақбул нархда таклиф тушса, қўйиб юборишга қаршилик қилмайди.
Маълумот учун, ўтган мавсум Мартин Субименди АПЛ доирасида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатма етказиб берди.