Live
1
Ўзбек

«Ливерпул»ни Барколанинг пасайтирилган нархи ҳам қониқтирмаяпти

Футбол
18 август, 07:00
«ПСЖ» ва инглиз клуби франциялик вингер трансфери борасида ҳали ҳам келишувга яқинлашгани йўқ.
«Ливерпул»ни Барколанинг пасайтирилган нархи ҳам қониқтирмаяпти
Foto: Getty Images

«Пари Сен-Жермен» ва «Ливерпул» Бредли Баркола трансфери шартлари бўйича ҳануз келиша олмаяпти. Дастлаб Париж клуби 23 ёшли вингер учун қарийб 169 миллион евро талаб қилганди. Бу сумма «Ливерпул»ни мутлақо қониқтирмаган.

Журналист Алекс Крукнинг маълумотига кўра, «ПСЖ» трансфер нархини 149 миллион еврогача туширишга тайёр. Бироқ мерсисайдликлар бу суммани ҳам тўлаш ниятида эмас.

Миш-мишларга кўра, «Ливерпул» франциялик футболчи учун 100–110 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Тransfermarkt эса 23 ёшли Барколанинг бозор қийматини 90 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Бредли Баркола «ПСЖ» сафида барча турнирларда 152 та баҳсда иштирок этиб, 39 та гол урган ва 37 та голли узатмани амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, вингернинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар