Live
1
Ўзбек

Симеоне Хулиан Алварес «Атлетико»да қолишини тасдиқлади

Футбол
18 август, 07:17
Алварес 2024 йил ёзида «Манчестер Сити»дан «Атлетико Мадрид»га ўтган.
Симеоне Хулиан Алварес «Атлетико»да қолишини тасдиқлади
Foto: Getty Images

«Атлетико Мадрид» бош мураббийи Диего Симеоне ҳужумчи Хулиан Алварес жамоада қолишини маълум қилди.

«Агар клуб эгаси бу борада ўз фикрини бунчалик қатъий билдирган бўлса, қўшимча қиладиган гап кўп эмас. Бу суддаги ҳолатга ўхшайди: энди ҳеч қандай шубҳа учун ўрин қолмади», — деди Симеоне.

Шу тариқа, аргентиналик мутахассис Алвареснинг келажаги бўйича клуб позицияси аниқ эканини таъкидлади.

Маълумот учун, Хулиан Алварес 2024 йил ёзида «Манчестер Сити»дан «Атлетико Мадрид»га ўтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Атлетико» раҳбарияти ҳам 26 ёшли ҳужумчининг жамоада қолиши борасида қатъий позициясини билдирган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
Бугунги янгиликлар