«Астон Вилла» «Атлетико» ҳимоячиси Маттео Ружери трансферини расмийлаштиришни якунламоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, клублар трансфер бўйича барча зарур ҳужжатларни алмашган. Италиялик футболчининг трансфери «Астон Вилла»га 25 миллион еврога тушади. Яна 1,5 миллион евро бонуслар кўринишида белгиланган.
Шу тариқа, қўшимча тўловлар ҳисобга олинганда Ружери трансферининг умумий қиймати 26,5 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.