Live
12
Ўзбек

Расман: «ПСЖ» Ферран Торрес трансферини эълон қилди

Футбол
15 август, 05:33
Футболчи янги жамоасида 9-рақам остида тўп тепади.
Расман: «ПСЖ» Ферран Торрес трансферини эълон қилди
Фото: Paris Saint-Germain FC

Испаниялик ҳужумчи Ферран Торрес «ПСЖ» футболчисига айланди. Бу ҳақда парижликлар расмий сайти хабар берди.

26 ёшли форвард билан шартнома 2031 йил ёзигача мўлжалланган. Торрес янги жамоасида 9-рақам остида тўп тепади.

Маълумот ўрнида, Ферран 2022 йил ёзидан «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. У каталонияликлар сафида 207 та ўйин ўтказиб, 65 та гол урди ва 23 та ассист амалга оширди.

Бунга қадар ҳужумчи «Манчестер Сити» ва «Валенсия» клубларида ҳам тўп тепган. Transfermarkt портали ҳозирда футболчининг нархини 55 миллион еврога баҳоламоқда.

Аввалроқ «ПСЖ» «Аякс» вингери трансфери бўйича ҳам келишувга эришгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

20+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар