Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, «Нюкасл» Амар Дедич трансфери бўйича «Бенфика» билан келишувга эришди.
Томонлар трансфернинг умумий қиймати 35 миллион евро бўладиган келишувни тузган. Битимда «Бенфика» фойдасига кейинги сотувдан улуш олиш банди ҳам мавжуд.
Португалия клуби Дедични жамоада олиб қолишни истаган, бироқ 23 ёшли футболчи «Нюкасл»га ўтишни устувор мақсад қилган. Босниялик ҳимоячи янги бош мураббий Матиас Яйсле қўл остида ишлашни интиқлик билан кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Дедич ўтган мавсум «Бенфика» сафида барча турнирларда 45 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол урган ва 5 та голли узатмани амалга оширган.