«Манчестер Сити» ҳужумчиси Омар Мармуш клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда CaughtOffside хабар берди.
Мисрлик футболчига янги даъвогар пайдо бўлди. Мармушни «Нюкасл» ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Ҳужумчи «қарғалар»нинг асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, Омар 2025 йилда «Айнтрахт»дан «Манчестер Сити» сафига кўчиб ўтганди. Ўтган мавсум футболчи барча турнирлар доирасида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 8 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва 3 та ассист муаллифига айланди.
Аввалроқ Мармуш «Манчестер Сити»даги ҳолатидан норози экани маълум қилинганди.