Бугун
8
Ўзбек

Рэшфорднинг янги мавсум «МЮ»да қайси рақам остида ҳаракат қилиши маълум

Футбол
10 август, 01:30
Унинг жамоадаги 10-рақами футболчи йўқлигида Куняга берилган.
Рэшфорднинг янги мавсум «МЮ»да қайси рақам остида ҳаракат қилиши маълум
Фото: Getty Images

Англиялик футболчи Маркус Рэшфорд «Манчестер Юнайтед»да 14-рақам остида тўп тепади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Қайд этилишича, футболчига рақамни ўзгартириш орқали клуб раҳбарияти уни бош мураббий Майкл Кэррик қўл остида жамоага мослашиш жараёнида қўллаб-қувватлаётганини билдирди.

Рэшфорд ўтган мавсум «Барселона»да ижара асосида айнан 14-рақамда ўйнаган. Унинг манчестерликлардаги 10-рақами эса футболчи йўқлигида Матеус Куняга берилган.

Аввалроқ Кэррик Рэшфорднинг Дублиндаги йиғинда жамоага қўшилишини маълум қилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар