Бугун
46
Ўзбек

Неймар «Сантос» билан хайрлашиш арафасида

Футбол
9 август, 22:30
Бразилияликлар раҳбарияти футболчининг клубга муносабатидан норози.
Неймар «Сантос» билан хайрлашиш арафасида
Фото: Getty Images

Бразилиялик ҳужумчи Неймар ўзининг ҳозирги клуби «Сантос» билан хайрлашишга яқин. Бу ҳақда Marca хабар берди.

«Сантос» раҳбарияти футболчининг клубга муносабатидан норози. Хусусан, у машғулотларни тез-тез ўтказиб юборади, баъзида эса машғулотга келган тақдирда ҳам уни муддатидан олдин тарк этади.

Унинг Бразилия жамоаси билан шартномаси шу йил охирида якунига етади ва катта эҳтимол билан узайтирилмайди. Аввалроқ Неймар яна Месси билан бир жамоада тўп тепиши мумкинлиги маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи Лионел билан «Барселона» ва «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сантос Сантос
  • Интер Майами Интер Майами
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар