«Сантос»нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар 2027 йил январь ойида «Интер Майами»га ўтиши мумкинлиги ҳақида LIBERTA DEPRE Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.
Манбага кўра, Неймар 2027 йилнинг январидан бошлаб «Интер Майами»да ўйнаши эҳтимоли мавжуд. Аллақачон Лионел Месси, Каземиро ва Луис Суарес сафида тўп тепаётган Америка клуби «Сантос»нинг 10-рақамли футболчиси фаолиятини давом эттириши учун энг мақбул вариант ҳисобланмоқда.
Манбага кўра, айнан «Интер Майами» Неймар профессионал фаолиятини якунлайдиган клуб бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Неймар Лионел Месси билан «Барселона» ва «ПСЖ»да бирга тўп тепган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади