Live
1
Ўзбек

«Нюкасл» бош мураббийи: «Биз ҳали кўп иш қилишимиз керак»

Футбол
8 август, 23:31
Саудия Арабистонидан яна Европага қайтган Маттиас Яйссле жамоасининг «Валенсия»га қарши (2:1) ўйини ҳақида гапирди.
«Нюкасл» бош мураббийи: «Биз ҳали кўп иш қилишимиз керак»
Фото: Getty Images

«Нюкасл» клуби бош мураббийи Маттиас Яйссле назорат баҳсида «Валенсия» устидан қозонилган (2:1) ғалабадан кейин таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Бу ғалабани улкан муваффақиятдек нишонламаймиз. Ҳали қиладиган ишларимиз етарли. Ғалабалар доимо ўз кучингизга бўлган ишончни орттиради. Оғир ҳафта бўлишини билардик. Футболчилар машғулотларда ҳам астойдил меҳнат қилиб, ўзларини яхши томондан кўрсатишди ва демак, икки кунлик дам олишга лойиқликларини исботлашди. Кейин эса яна барчасини бошидан бошлаймиз», — дея 38 ёшли германиялик мутахассис сўзларидан иқтибос келтирди BBC.

Эслатиб ўтамиз, «Ал Аҳли»да ишлаган Яйссле август ойи бошида «Ньюкасл» бошқарувини қўлга олди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нюкасл Нюкасл
Бугунги янгиликлар