Live
1
Ўзбек

Кэррик: «Мавсумга тайёргарлик жараёни яхши ўтди»

Футбол
9 август, 00:19
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи «ПСЖ» жамоасига қарши назорат ўйинидан кейин таассуротлари билан ўртоқлашди.
Кэррик: «Мавсумга тайёргарлик жараёни яхши ўтди»
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик Франциянинг «ПСЖ» жамоасига қарши назорат ўйинидан кейин таассуротлари билан ўртоқлашди.

Маълумот учун, баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

«Бу ўйин учун белгилаб олган мақсадларимизга эришдик. Баъзида вазиятдан чиқиш йўли ва муаммони ҳал қилиш вариантларини йигитларнинг ўзи топишга мажбур бўлиши ҳам яхши. Бунга зарурат бўлмаса ҳам уларга доим тайёр жавобларни беришни истамаймиз. Бу нарса уларни мавсумга тайёрлайди. Бу борада одамлар ҳар доим ҳам кўравермайдиган ва биз мамнун бўладиган кўп нарсалар бор ва бунинг яхши аломатлари бор.

Ўйлайманки, мавсумга тайёргарлик жараёни яхши ўтди. Ўтказган баҳсларимизда темпни секин-аста ошириб бордик. Биз Скандинавияда бўлдик ва буни нисбатан хотиржам режимда амалга оширдик. Одатда бу меҳмонхона ва стадионгача йўл бўлади, аммо биз бироз сайр қилдик, мухлислар билан суҳбатлашдик. Йилнинг ушбу даврида бу жуда муҳим, чунки шу орқали мухлисларнинг энергияси ва иштиёқини ҳис қиласиз. Айнан шунинг учун биз бу ердамиз — уларга қувонч улашиш мақсадида. Афсуски, бугун ғалаба қозона олмадик, лекин умид қиламанки, яхши ҳолатлар ҳам етарли бўлди ҳамда улар ўйиндан завқ чинакамига олдик, дейишади», — дея Кэррик сўзларидан иқтибос келтирди «Манчестер Юнайтед» расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ 2026/2027-йилги мавсум 1-турида «МЮ» 22 август куни «Ҳалл Сити»га қарши майдонга тушади.

Бугунги янгиликлар