Live
1
Ўзбек

Мессисиз қолган «Интер Майами» лига Кубогида «Монтеррей»га ютқазиб қўйди

Футбол
8 август, 22:59
Майамиликларнинг ягона голига Родриго Де Паул муаллифлик қилди.
Мессисиз қолган «Интер Майами» лига Кубогида «Монтеррей»га ютқазиб қўйди
Фото: Getty Images

АҚШнинг Флорида штати Майами шаҳридаги Nu Stadium стадионда ўтган лига кубоги ўйинида мезбонлар «Монтеррей»га имкониятни бой бериб қўйди (1:2).

Ўйиннинг 32-дақиқасида Родриго Де Паул ҳисобни очган бўлса-да, иккинчи бўлимда «Монтеррей» иродали ғалабани тантана қилди: 47-дақиқада Уго Кейперс мувоханатни тиклаган бўлса, 90+7-дақиқада Диего Росси меҳмонларга ғалаба келтирувчи зарбани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, Гилермо Хойос жамоаси мазкур баҳсни етакчиси Лионел Мессисиз ўтказишга мажбур бўлди. Аргентиналик отаси Хорхе Мессининг (68 ёш) вафот этганлиги сабабли жамоа билан бирга эмас эди.

Бугунги янгиликлар