Серхи Роберто фаолиятини МЛСда давом эттиради.
«Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси ва сардори «Комо»ни тарк этиб, эркин агент сифатида «Лос-Анжелес Гэлакси» сафига қўшилди. У билан шартнома 2028 йил июн ойи охиригача тузилган бўлиб, яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам мавжуд.
Испаниялик 34 ёшли футболчи ўтган мавсумда А Серияда 20 та баҳсда майдонга тушган, аммо гол урмаган ва ассист қайд этмаган.
Маълумот учун, Роберто «Барселона» сафида 7 бор Ла Лигани, 6 марта Испания кубогини, 3 марта мамлакат суперкубогини, 2 бор ЕЧЛни, 1 мартадан Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ва Европа суперкубогини ютган.
«Барселона» собиқ сардори Роберто МЛС клубига ўтди
Футбол
8 август, 18:30
34 ёшли футболчи «Комо»ни тарк этиб, океанортига йўл олди.
Foto: Getty Images