Live
2
Ўзбек

Оғир атлетика. Азизбек Дадажонов ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида совриндор бўлди

Бошқа спортлар
8 август, 17:50
Ўзбекистон ўз уйидаги турнирда иккинчи медални қўлга киритди.
Оғир атлетика. Азизбек Дадажонов ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида совриндор бўлди
Foto: Olympic uz

Тошкентда ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон жамоаси ҳисобига навбатдаги медал расмийлаштирилди.

Ўсмирлар ўртасида -60 кг вазн тоифасида иштирок этган Азизбек Дадажонов бронза медали соҳибига айланди. Ўзбекистон вакили силтаб кўтариш машқида 134 кг билан шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Солиҳа Баҳодирова Ўзбекистон учун дастлабки медални келтирганди.

Бугунги янгиликлар