Сербия миллий жамоасининг марказий яримҳимоячиси Саша Лукич «Фулҳэм»дан «Ипсвич»га ўтди.
29 ёшли хавбек янги клуби билан 2030 йил ёзига қадар амал қиладиган шартнома имзолади.
Бен Жейкобс маълумотларига кўра, трансфер қиймати 9 миллион фунтни ташкил қилган.
Лукич 2025/26 йилги мавсумда Англия Премер-лигасида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган, 2 та голли узатма амалга оширган ва 9 бор сариқ карточка олган.
Сербия яримҳимоячиси Лукич АПЛдаги клубини ўзгартирди
Футбол
8 август, 17:12
«Фулҳэм» 29 ёшли футболчини юқори дивизионга қайтган клубга сотди.
Foto: Ipswich Town