Live
2
Ўзбек

Ўзбекистонлик эшкак эшувчи қизлар қаторасига иккинчи йил Жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди

Бошқа спортлар
8 август, 16:40
Болгарияда U-19 ёш тоифасидаги дунё биринчилиги бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистонлик эшкак эшувчи қизлар қаторасига иккинчи йил Жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди
Foto: Olympic uz

Болгариянинг Пловдив шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича U-19 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Эътиборлиси, қизлар ўртасида кечган JW2- жуфтлик дастурида ўзбекистонлик спортчилар Айдана Сметуллаева ҳамда Райҳона Сатторова кумуш медални қўлга киритишди.

Таъкидлаш керакки, ушбу жуфтлик ўтган йилги дунё биринчилигида ҳам кумуш медалларга эга чиққанди.

Академик эшкак эшиш, U-19 жаҳон чемпионати (Болгария)
JW2-

🥇 Италия
🥈 Ўзбекистон (А.Сметуллаева, Р.Сатторова)
🥉 Австралия

Бугунги янгиликлар