«Барселона» «Ноттингҳэм Форест» ва «Удинезе»га қарши 45 дақиқалик ўйинлар ўтказади.
«Кўк-анорранглилар» Удинеда бир кунлик Friuli Venezia Giulia Cup турнирида иштирок этади. Мусобақада барча учрашувлар 45 дақиқадан иборат бўлади.
Қайд этиш лозим, каталонияликлар бу форматдаги турнирда 24 йилдан сўнг илк бор иштирок этмоқда.
Friuli Venezia Giulia Cup
Удине, Италия
23:00. «Удинезе — «Ноттингҳэм Форест»;
00:00. «Барселона — «Ноттингҳэм Форест»;
01:00. «Удинезе — «Барселона».
Эслатма: Учрашувларнинг бошланиш вақтлари Тошкент вақти билан кўрсатилган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади