Live
1
Ўзбек

Рафиня жиддий жароҳатдан қутулиб қолди

Футбол
2 октябр, 17:20
«Барса» ҳужумчиси «Хетафе»га қарши ўйиндаёқ майдонга тушиши мумкин.
Рафиня жиддий жароҳатдан қутулиб қолди
Foto: Getty Images

Рафиня жиддий жароҳатдан қутулиб қолди.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи сон қисмидаги муаммо туфайли Бразилия миллий жамоаси сафидан «Барселона»га муддатидан олдин қайтганди.

2 октябр куни 29 ёшли футболчи «Барселона»да тиббий кўрикдан ўтди. Текширув натижасида ўнг соннинг орқа қисмида шиш аниқланди ва дастлабки ташхис тасдиқланди.

Маълум қилинишича, жароҳат жиддий хусусиятга эга эмас. Шу сабабли Рафиня 10 октябр куни «Хетафе»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар