Live
1
Ўзбек

Миллатлар лигаси. Қозоғистон Остонада Молдовага мағлуб бўлиб, гуруҳда сўнгги ўринга тушди

Футбол
2 октябр, 13:18
    9
Молдова бунгача 18 ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаётганди.
Миллатлар лигаси. Қозоғистон Остонада Молдовага мағлуб бўлиб, гуруҳда сўнгги ўринга тушди
Foto: Getty Images
02.10.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. C лигаси Қозоғистон Қозоғистон 1 : 2 Молдова Молдова

УЕФА Миллатлар лигаси 3-турида Қозоғистон миллий жамоаси яна очко йўқотди.

Остона шаҳрида ўтган баҳсда мезбонлар «К» гуруҳи доирасида Молдовани қабул қилиб, ютқазиб қўйди. Клешенко ва Попескунинг голларига Нурали Алип битта гол билан жавоб қайтарди – 1:2.

Молдоваликлар сафида «Динамо» легионери Михаил Штефан 76-дақиқада майдонга тушди ва жамоасининг ғалабасини сақлаб қолишда ёрдам берди.

Таъкидлаш керакки, Молдова бу натижа орқали 18 ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига барҳам берди. Улар сўнгги марта 2024 йилда Андоррадан устун келишганди.

Молдова бу ғалабадан кейин «К» гуруҳида 4 очко билан 2-ўринга кўтарилди, Қозоғистон эса 1 очко билан сўнгги 4-ўринга тушди. Қозоқлар ўтган икки турда Фарер ороллари билан дуранг қайд этиб, Словакияга мағлубиятга учраганди.

Миллатлар лигаси. 2 октябр
С лигаси. K гуруҳи. 3-тур.
Қозоғистон – Молдова – 1:2
Голлар:
Клешенко 45+1 (0:1), Попеску 50 (0:2), Алип 64 (1:2).

Маълумот учун, Қозоғистон 4-турда 6 октябр куни Фарер оролларини қабул қилса, Молдова Кишинёвда Словакияга қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Қозоғистон Қозоғистон
  • Молдова Молдова
  • УЭФА Миллатлар лигаси. C лигаси УЭФА Миллатлар лигаси. C лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

9 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар