Live
2
Ўзбек

Ўртоқлик ўйини. Хитой ўз майдонида Фаластинга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди

Футбол
2 октябр, 12:43
    30
Аввалроқ Фаластин Тожикистондан ҳам устун келганди.
Ўртоқлик ўйини. Хитой ўз майдонида Фаластинга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди
Foto: Getty Images

ФИФА кунлари доирасида Хитой миллий жамоаси мухлислари қаршисида Фаластинга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Учрашувда Фаластин миллий жамоаси кутилмаганда Хитойни тор-мор этди – 5:0. Ўйинда меҳмонлар сафида Асад Ал-Ҳамлауий ва Ўдай Даббағ дублга эришди.

Аввалроқ, Фаластин миллий жамоаси сўнгги ўйинда 4 кун аввал Зоир Жўрабоевнинг четлатилишидан кейин 10 киши қолган Тожикистон миллий жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этганди.

Ўртоқлик ўйини. 2 октябр
Хитой – Фаластин – 0:5
Голлар:
Асад Ал-Ҳамлауий 16, 23, Даббағ 45, 54, Аҳмад 75.

Маълумот учун, Хитой миллий жамоаси Осиё кубоги-2027да Эрон, Сурия, Қирғизистон билан бир гуруҳдан жой олган. Фаластин эса А гуруҳида Саудия Арабистони, Кувайт ва Ўмонга қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Хитой Хитой
  • Фаластин Фаластин
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

30 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар