Live
5
Ўзбек

«Брайтон» вакиллари АПЛда ойнинг энг яхшилари деб топилди

Футбол
2 октябр, 12:20
    3
Гросс ушбу совринни қўлга киритган энг ёши катта футболчилари қаторидан ўрин олди.
«Брайтон» вакиллари АПЛда ойнинг энг яхшилари деб топилди
Foto: Getty Images

«Брайтон» яримҳимоячиси Паскал Гросс АПЛда сентябр ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.

35 ёшли немис футболчиси ўтказилган 3 та ўйинда 2 та гол урди, 3 та голли узатмани амалга оширди ва «чайкалар»га ўтган ойни мағлубиятсиз якунлашга ёрдам берди.

Паскал Муҳаммад Беллуми («Ҳалл»), Жейден Богл («Лидс»), Александер Исак ва Жереми Жаке (иккаласи ҳам — «Ливерпул»), Харалампос Костулас («Брайтон»), Кевин Шаде («Брентфорд») ҳамда Антуан Семенёни («Манчестер Сити») ортда қолдирди.

Гроссдан каттароқ ёшда ушбу совринни қўлга киритган атиги беш футболчи бор: Стюарт Пирс (38 ёш 10 ой), Тедди Шерингҳэм (38 ёш 6 ой), Криштиану Роналду (37 ёш 2 ой), Жанфранко Зола (36 ёш 3 ой) ва Пол Скоулз (35 ёш 9 ой).

«Брайтон» устози Фабиан Ҳурзелер эса ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Немис мутахассиси ўтган ойда жамоа билан 3 та баҳсда 2 та ғалаба ва 1 та дуранг қайд этиб, тўплар нисбати бўйича «+8» натижага эришди.

33 ёшли мураббий овозлар сонига кўра Андони Ираола («Ливерпул») ва Энцо Марескани («Манчестер Сити») ортда қолдирди. Фабиан фаолиятида иккинчи бор АПЛда ой мураббийига айланди. Биринчиси 2024 йил август ойига тўғри келади.

Ойнинг энг чиройли голи муаллифи ҳам «Брайтон»дан бўлди. Жамоа сардори Люс Данкнинг «Ковентри»га (5:0) қарши баҳсдаги голи номинацияда ғолиб чиқди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Брайтон Брайтон
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар