«Реал»нинг бразилиялик ҳужумчиси Эндрик Италия А Сериясига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Инсайдернинг маълумотларига кўра, «Рома» «қаймоқранглилар» билан алоқада бўлиб турибди ва ёш истеъдодни ижарага олишни мақсад қилган.
Эслатиб ўтамиз, 14 октябр куни «Рома» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-тури доирасида «Реал»ни қабул қилади. Ушбу учрашув музокараларда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши кутилмоқда, чунки томонлар барча масалаларни юзма-юз муҳокама қилиш имконига эга бўладилар.
Янги мавсумда 20 ёшли Эндрик Испания чемпионатининг фақат битта ўйинида майдонга тушиб, бор-йўғи тўрт дақиқа ҳаракат қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчининг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг июн ойига қадар мўлжалланган.