Португалия футбол федерацияси «Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду билан сулҳ тузиш устида ишламоқда, деб хабар бермоқда Испаниянинг машҳур онлайн нашри Marca.
Манба маълумотларига кўра, ташкилот вакиллари Роналду яқинда содир бўлган можарога қарамай, миллий жамоадаги фаолиятини якунламаслигига умид қилмоқда.
Аввалроқ Роналду жамоа бош мураббийи Жорже Жезуш билан келишмовчилик туфайли, миллий жамоа машғулотларини тарк этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ўз навбатида тажрибали мутахассис ҳеч қандай можаро йўқлигини таъкидлаган эди. Ҳужумчи миллий жамоани тарк этиш тўғрисида қарор қабул қилди ва бунга изоҳ берди.
Кейинроқ бир қатор Португалия оммавий ахборот воситалари Роналду миллий жамоадаги фаолиятини якунлаш ниятидалиги ҳақида хабар берди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади