«Манчестер Юнайтед»нинг португалиялик яримҳимоячиси Бруну Фернандеш Англия Премер-лигаси вакили таркибини тарк этиши мумкин.
The Daily Briefing нашри хабарига кўра, «қизил иблислар» 32 ёшли футболчи учун 50 миллион евролик таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бироқ португалияликнинг ўзи бош мураббий Майкл Кэррик лойиҳасига ишонади ва ҳамкорликни давом эттиришга тайёр.
Янги мавсумда Фернандеш барча мусобақаларни ҳисобга олганда еттита учрашувда майдонга тушди ва тўрт марта рақиблар дарвозасини ишғол этиб, битта голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, яримҳимоячининг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси келаси ёзда тугайди.