Мадриднинг «Атлетико» клуби 2026/2027-йилги мавсум охиригача Туриннинг «Ювентус» жамоасидан ижарага олинган канадалик ҳужумчи Жонатан Дэвиднинг ўйин даражасидан мамнун. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.
Манбанинг хабар беришича, «матрасчилар» раҳбарияти 26 ёшли ҳужумчини 25 миллион еврога сотиб олиш имкониятини фаоллаштирмоқчи. Дэвид жамоада аргентиналик Хулиан Алвареснинг ўрнини тўлиқ эгаллаши мумкин, у яқин орада сотиб юборилиши эҳтимоли юқори.
Испания Ла Лигасининг жорий мавсумида Жонатан мадридликлар сафида учта ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига учта гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, «Атлетико» Ла Лиганинг 7-туридан сўнг 16 очко жамғариб, мусобақа жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Чемпионат етакчиси «Барселона» ҳисобида 21 очко мавжуд.