Live
1
Ўзбек

Манчини: «Бундай кучли жамоаларга қарши ғалабани кўзламасдан ўйнаб бўлмайди»

Футбол
2 октябр, 02:32
Италия бош мураббийи Францияга қарши баҳс олдидан фикр билдирди.
Манчини: «Бундай кучли жамоаларга қарши ғалабани кўзламасдан ўйнаб бўлмайди»
Фото: Getty Images
02.10.2026, 14:45 УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Франция Франция - : - Италия Италия

Италия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Миллатлар лигасида Францияга қарши ўйинда жамоаси фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушишини таъкидлади.

«Бу ажойиб футболчиларга эга жуда кучли жамоага қарши зўр ўйин бўлади. Биз ҳар доим яхши футбол кўрсатишни истаймиз ва қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Бундай кучли жамоаларга қарши ғалабани кўзламасдан ўйнаб бўлмайди. Шунинг учун биз доимо ғалаба қозонишга интилишимиз керак. Кейин эса ҳар қандай натижа бўлиши мумкин», — дея Манчинининг сўзларидан келтиради Football Italia нашри.

Эслатиб ўтамиз, Италия аввалроқ Туркияга қарши ўйнаб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Францияга қарши баҳс 2 октябр куни Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

Ушбу баҳсда Жакомо Распадори ва Николо Заниоло жароҳати сабаб иштирок эта олмайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Италия Италия
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Бугунги янгиликлар