Бугун
26
Ўзбек

Маҳрез фаолиятини Қатарда давом эттиради (Скира)

Футбол
2 октябр, 03:05
Маҳрез Жидда клуби сафида 2023-2026 йилларда ўйнаган.
 Маҳрез фаолиятини Қатарда давом эттиради (Скира)
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити»нинг собиқ футболчиси Риёд Маҳрез ўзига янги клуб танлади. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.

Манбага кўра, жазоирлик 35 ёшли футболчи фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттиради. Махрезнинг янги клуби «Аш Шамал» бўлади.

Футболчининг сўнгги жамоаси Саудия Арабистонининг «Ал Аҳли» бўлган эди. Маҳрез Жидда клуби сафида 2023-2026 йилларда ўйнаган.

Ўтган мавсумда ҳужумкор яримҳимоячи 44 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди.

Риёд футболчилик фаолияти давомида «Гавр» ва «Лестер» клубларида ҳам ўйнаган. «Тулкилар» билан Англия Премер-лигасида ғолибликни қўлга киритган.

Бугунги янгиликлар